Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Манчестер Юнайтед" Лаутарони фаол кузатмоқда

МЮ Вегхорст ўрнига Мартинесни олиб келмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қизиқиш билдирмоқда. Журналист Пита О’Рурканинг хабар беришича, "қизил иблислар" аргентиналик ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манкунианликлар ёзда янги ҳужумчи сотиб олмоқчи. "Бёрнли"дан ижарага олинган Ваут Вегхорст мавсум охирида жамоани тарк этади ва унинг ўрнига юлдузлироқ футболчи келиши керак. Мартинес энг арзон ва жозибали вариантлардан бири ҳисобланади.

Мартинеснинг трансфер нархи тахминан 80 миллион еврога баҳоланмоқда. 25 ёшли форвард жорий мавсум А Серияда 19 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ