"Манчестер Юнайтед" Мадрид клуби футболчисини харид қилмоқчи

"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Маркос Льорентега қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Mundo Deportivo".

Испания клуби еврокубокларни муддатидан олдин тарк этгани сабабли молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида футболчини сотиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.

27 ёшли Льорентенинг "Атлетико" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 9 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.

Аввалроқ, Льрентега Англиянинг "Ливепул" клуби ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!