“Манчестер Юнайтед” Мадриддан жаҳон чемпионини олиб келмоқчи
“Атлекито Мадрид” ва Ангентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
TodoFichajes нашри хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” жанубий америкалик хавбекга қизиқиш билдирмоқда. Трансфермаркт порталида де Пауль 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
30 ёшли футболчининг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Жорий мавсумда аргентиналик ярим ҳимоячи Ла Лигада 8 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширишга мувоффақ бўлди.
Фикрлар