“Манчестер Юнайтед” мағлубиятдан кейин яна иккита трансферга қўл урадиган бўлди

“Манчестер Юнайтед” футболчилари Англия Премьер-лигасининг иккинчи турида “Тоттенхэм”дан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бош мураббий Эрик тен Хаг жамоа таркиби тўлиқ шаклланмаган, деган қарорга келди.

Манчестерликлар ёзда тўртта трансферни амалга оширганди. Улар дарвозабон Андре Онана, ҳимоячи Жонни Эванс, ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт ҳамда форвард Расмус Хёйлунни жамоа сафига қўшиб олганди.

“Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда чемпионлик учун курашиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Эрик тен Хаг шогирдлари танаффусдан кейин Европа Чемпионлар лигасида ҳам ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!