"Манчестер Юнайтед" машғулотларни бекор қилди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби коронавирус пандемияси сабаб машғулотларни бекор  қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

"Биз ҳар куни коронавирус билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиб боряпмиз. Аммо ҳукумат қарорига кўра, мазкур инфекциянинг тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчи жамоа, аёллар жамоаси ва академия футболчиларининг жамоавий машғулотлари бекор қилинди. Эндиликда улар клубда эмас, якка ҳолда шуғулланишади", - дейилади клуб баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!