"Манчестер Юнайтед" Матага янги шартнома таклиф қилди
"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Хуан Матани таркибда сақлаб қолмоқчи.
Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар” 31 ёшли испаниялик футболчига 2020 йилга қадар тузилган янги шартнома таклиф қилишди. Қайд этиш лозимки, ушбу келишув томонлар розилиги билан кейинчалик яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Матанинг МЮ билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Унга айни дамда “Барселона”дан қизиқишлар бор.
Маълумот учун, Хуан Мата жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида жами 31та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар