Бугун Англия премьер-лигасининг 3-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Брайтон”га қарши баҳс олиб борди.

“The American Express Community Stadium”да кечган беллашув голларга бой бўлди. Якунда эса 2:3 ҳисобида “қизил иблислар”нинг қўли биланд келди. Манкунианликлар сафида Маркус Рэшфорд ва Бруну Фернандеш ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришган бўлса, яна бир голни рақиб футболчиси ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)