
"Манчестер Юнайтед" Мбёмо трансфери бўйича вақтинчалик музокараларни тўхтатди
"Манчестер Юнайтед" клуби "Брентфорд" вингери Брайан Мбёмо трансфери бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар берди.
Аввалроқ манкуниянликлар франциялик футболчи учун 62,5 миллион фунт таклиф қилган, аммо "Брентфорд" бу суммани кам деб топиб, 65 миллион талаб қилган эди. Энди эса клуб нархни янада ошириб, деярли 70 миллион фунт талаб қилмоқда.
Бу ўзгариш МЮ раҳбарияти – Жим Рэтклифф ва Жейсон Уилкокс томонидан қаршиликка учради. Улар шошма-шошарлик билан битимни ёпиш ниятида эмас. Қайд этилишича, "Брентфорд" ўз позициясини мустаҳкам деб ҳисобламоқда, чунки Мбёмо билан амалдаги шартнома 2025 йил ёзида тугайди, аммо яна бир йиллик автоматик узайтириш банди мавжуд.
Шу сабаб, агар манчестерликлар янги таклиф тайёрламоқчи бўлса, аввал Маркус Рэшфорд, Алехандро Гарначо, Антони, Жейдон Санчо ёки Маласия каби футболчилардан бирини сотиб ёки ижарага бериб маблағ топиши мумкин. Манбага кўра, мазкур футболчилар клубни тарк этиш истагини билдиришган ва МЮ уларга келаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Фикрлар