“Манчестер Юнайтед” немис футболи юлдузини олиб келади

“Манчестер Юнайтед” таркибини кучайтиришни давом эттиради. Сўнгги маълумотларга қараганда, манчестерликлар “Бавария”нинг 29 ёшли ярим ҳимоячиси Леон Горецкага қизиқиш билдиряпти. 

Журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, инглизлар немис футболи юлдузини қишки трансферлар вақтида олишга ҳаракат қилади. 

Горецка янги мавсумда атиги икки маротаба майдонга тушиб, умумий ҳисобда ўн дақиқа тўп тепди. Машҳур футболчи “Бавария”даги аҳволидан норози ва бошқа вариантларни кўриб чиқишга тайёр. 

Леон “Бохум” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2013-2018 йиллар давомида “Шальке”да ўйнаганидан кейин “Бавария”га кўчиб ўтган. Унинг мюнхенликлар билан ҳамкорлиги 2026 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. 

“Манчестер Юнайтед” тажрибали ўйинчининг трансферини 30 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига ҳал қилиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!