"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига ЕЧЛда гол урган дарвозабонни олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби янги дарвозабон сотиб олишни режалаштирмоқда. Раҳбарият клубнинг ҳозирги посбони Андре Онананинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
"Il Messaggero" нашрининг хабар беришича, "қизил иблислар" "Лацио" дарвозабони Иван Проведелни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Римликлар эса уни 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Маълумот ўрнида, Проведел Европа чемпионлар лигаси доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлганди. У ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бурчак зарбасидан узатиб берилган тўпни боши билан Ян Облак қўриқлаётган дарвозага киритиб, жамоасининг 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашига улкан ҳисса қўшган эди.
Фикрлар