"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини ярим ҳимоячига алмаштирмоқчи

Уилфред Ндиди Туркиянинг "Бешиктош" клубидаги ўйинлари орқали "Манчестер Юнайтед" эътиборини тортди. Бу ҳақда "Sporx" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “қизил иблислар” 29 ёшли ярим ҳимоячини арзонроқ нархда сотиб олиш учун алмашув вариантини кўриб чиқмоқда. Унга кўра, манчестерликлар ўз дарвозабони Алтай Байиндирни ушбу трансферга қўшиши мумкин.

Жорий мавсумда Ндиди барча мусобақаларда 24 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг "Бешиктош" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Ндиди узоқ йиллар Англияда тўп сурган — у 2017 йилдан 2025 йилгача "Лестер" шарафини ҳимоя қилган ва фақат ўтган ёзда Туркияга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!