"Манчестер Юнайтед" ўзига Италияда ҳужумчи топди

  • 12 декабрь, 2024, 18:52
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳужум чизиғида муаммоларга дуч келаётган "Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаҳовични ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Football Insider хабар беришича, "қизил иблислар" Турин клуби етакчисини Виктор Дьёкереш трансфери ўхшамаса, сотиб олмоқчи. Аввалроқ, ОАВда сербиялик форвардга "Арсенал" қизиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Влаҳович жорий мавсум "Юве" сафида 18 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва иккита голли узатма амалга оширди. Унинг Transfermarkt 'даги нархи 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!