"Манчестер Юнайтед" Погбага "Атлетико"дан ўринбосар топди

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоадан кетиши кутилаётган ярим ҳимоячи Поль Погбага ўринбосар топиб қўйди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” бу борада “Атлетико” хавбеки Сауль Ньигесни кўз остига олиб қўйишган.

Бироқ, айтиш керакки 26 ёшли футболчининг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар имзоланган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 90 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Сауль якунланган мавсум “Атлетико” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!