“Манчестер Юнайтед” Погбанинг ўрнига зўр футболчи топди
Манчестерликларнинг франциялик юлдузи Поль Погба жамоани тарк этиши кутилмоқда. Сульшер ярим ҳимоя заифлашиб қолмаслиги учун янги футболчи қидираётган эди. Скаутлар унга “Брест”да порлай бошлаган Ромен Феврни олишни маслаҳат бермоқда
22 ёшли франциялик ярим ҳамоачи 2020 йилнинг ёзида “Монако”дан 450 минг евро эвазига “Брест”га кўчиб ўтган эди. Янги жамоа сафида Феврнинг ўйинини очилиб кетди. Ўз истеъдодини намойиш эта бошлаган ўйинчи Франция чемпионатида 19 та беллашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, жамоадошларининг учта голига ҳаммуаллиф бўлди.
Айни пайтда манчестерликлар Феврни олиш учун бир неча клублар, хусусан, ПСЖ билан рақобатлашишига тўғри келади.
Фикрлар