"Манчестер Юнайтед" "Порту" дарвозабони учун 75 млн евро тўлашга рози
“Порту” сафида тўп сураётган португалиялик дарвозабон Диого Кошта Англия премьер-лигасининг гигантларидан бирига ўтиши мумкин. Бу ҳақда бизга " A Bola" нашри саҳифаларида хабар берилди.
Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" 23 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "қизил иблислар" раҳбарияти футболчи учун 75 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Диого ўтган мавсумда Португалияда 33 та ўйин ўтказиб, 22 та гол ўтказиб юборган. 17 ўйинда дарвозабон дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. “Порту” чемпионатнинг кумуш медалларига эга чиқди.
Фикрлар