"Манчестер Юнайтед" Португалия чемпионати тўпурарини харид қилмоқчи

"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" вингери Педру Гонсалвешга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишига кўра, "қизил иблислар" Санчо трансферидан воз кечиб, эътиборини Гонсалвешга қаратмоқчи. 

22 ёшли Педру жорий мавсум 21та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган. Шунингдек, ҳужумчи ҳозирда жамоаси ҳамда чемпионат тўпурари ҳисобланади. "Спортинг" Гонсалвешни 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!