"Манчестер Юнайтед" Португалия терма жамоаси посбонини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби "Порту"дан дарвозабон Диогу Коштани сотиб олмоқчи. Бу ҳақда "Correio da Manha" нашри хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" посбонни қўлга киритишни истаса, унинг шартномасида кўрсатилган 65 миллион фунт стерлингга тенг товон пулини тўлаши керак бўлади. Бироқ манчестерликлар бу суммани жуда кўп, деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кошта Қатарда ўтган мундиалда Португалия термаси асосий дарвозабони бўлди. У ўтказилган 5 баҳсда ўз дарвозасидан 6 та тўп олиб чиқди.
Фикрлар