"Манчестер Юнайтед" португалиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Рафаэл Леауни қўлга киритишга қизиқиш билдирмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" маълумотига кўра, инглиз клуби трансферда алмашув схемасини таклиф қилиши мумкин. Бу режага кўра Мануэль Угарте, Маркус Рэшфорд ва Жошуа Зиркзее номлари киритилиши эҳтимол қилинмоқда.

Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" қўшимча равишда пул компенсациясини ҳам таклиф қилишга тайёр.

Рафаэл Леау 2019 йилда "Милан" клубига "Лилль" жамоасидан 49 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.

Жорий мавсумда португалиялик вингер "россонериликлар" сафида 28 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!