"Манчестер Юнайтед" Қатар шайхи қўлига ўтса, Мбаппе ва яна 2 нафар юлдуз "Олд Траффорд"га олиб келинади

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Манчестер Юнайтед"нинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер мақсадига айланиши мумкин.

Bild нашри мухбири Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, агар МЮни Қатар шайхи Жасим бин Ҳамад Ал Тани сотиб олса, манкунианликлар Мбаппедан ташқари яна бир қатор етакчи футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишади. “Реал” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ва “Бавария” ярим ҳимоячиси Кингсли Коман шулар жумласидандир.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 63 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!