“Манчестер Юнайтед” қимматбаҳо юлдузнинг Европадаги фаолиятига нуқта қўймоқчи

“Манчестер Юнайтед” скаутлари Бразилиядан янги иқтидор эгасини топди. “Фламенго”нинг 19 ёшли ҳужумкор футболчиси Лорран универсиллиги билан суперклуб назарига тушди.

Бу ўйинчи ҳар икки қанотда самарали ўйин кўрсата олади. Манчестерликлар уни январда ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Қизиғи шундаки, Рубен Аморим жамоаси ёш ўйинчининг трансферига 2022 йили 95 миллион еврога трансфер қилинган Антонини қўшмоқчи.

Антони ҳам Бразилия футболчиси тарбияланувчиси ҳисобланади. Уни ўз юртига қайтариш варианти “Манчестер Юнайтед”ни Лорран учун курашда рақобатчилари – “Вест Хэм” ва “Брайтон”ни ортда қолдириш имконини беради.

Лорран 2024 йил давомида “Фламенго” сафида жами 38 та учрашувда иштирок этиб, тўртта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!