"Манчестер Юнайтед" қишда икки позицияга янги футболчиларни жалб қилмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш учун янги трансферлар устида иш бошлади.

"TBR Football" нашрининг хабарига кўра, "қизил иблислар" қишки трансферлар ойнасида икки позицияга футболчи олишни режалаштирмоқда — янги ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ярим ҳимоячи.

Клуб раҳбарияти португалиялик мутахассис Рубен Аморимга ишончи комил ва унга керакли футболчиларни олиб келиб берган ҳолда ёрдам бермоқчи.

Англия Премьер-лигасининг еттинчи туридан сўнг "Юнайтед" 10 очко жамғариб, жадвалда 10-ўринни эгаллаб турибди. Аморим шогирдлари пешқадам "Арсенал"дан 6 очкога орқада.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!