"Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётган Вернер Лондонга қайтадиган бўлди

"Лейпциг" аъзоси Тимо Вернер АПЛга қайтиш арафасида. "Тоттенхэм" уни мавсум сўнггига қадар ижарага олиш бўйича немислар билан музокаралар олиб бормоқда ва келишувга эришиш арафасида, дея хабар берди "Sky Sports" нашри. 

Маълум бўлишича, ҳужумчи Лондонга йўл олишга тайёр ва тез орада "шпорлар" таркибига бориб қўшилиши кутилмоқда. Томонлар музокараларнинг сўнгги босқичини бошлаган. 

Вернерга олдинроқ "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётганди, лекин "қизил иблислар" таклиф билан чиқмади. Футболчи эса анчадан буён жамоасини тарк этишни истаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, Тимога АПЛ бегона эмас. У 2020-2022 йиллар давомида "Челси" сафида тўп тепган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!