“Манчестер Юнайтед”

“Манчестер Юнайтед” клуби карантин пайтида ўз юртларига жўнаб кетган футболчиларга Англияга қайтишни буюрди. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, “қизил иблислар”нинг қачон машғулот бошлаши ҳозирча номаълум бўлсада, раҳбарият барча футболчилар Манчестерда бўлишларини хоҳламоқда.

АПЛда мавсум 13 март санасида тўхтатилган ва шундан кейин Бруну Фернандеш, Фред, Виктор Линделеф ва Серхио Ромеро каби футболчилар ўз ватанига жўнаб кетган эди. Улар орасидан ҳозирча фақатгина Фред Манчестерга қайтиб келган холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)