"Манчестер Юнайтед" Рабьони текинга қўлга киритмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ёзда иккита ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олишни режа қилган. Маунт клубнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб турибди, лекин 24 ёшли инглиз трансферини амалга ошириш эҳтимоли пасайиб бормоқда.

МЮ Адриен Рабьони ҳам эркин агент сифатида олиб келиш ҳақда ўйламоқда, дея хабар берди "The Athletic" нашри. "Қизил иблислар" франциялик футболчи билан алоқада бўлиб турибди.

Манбанинг таъкидлашича, "Ювентус" Рабьо билан амалдаги шартномани узайтиришга уринмоқда. Унинг ўзи эса ҳали сўнгги қарорни қабул қилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!