"Манчестер Юнайтед" раҳбари Бруну ҳақида: "У фантастик сардор"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ижрочи директори Омар Беррада жамоа сардори Бруну Фернандеш ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Португалиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Англиядаги энг ёрқин ўйинларидан бирини намойиш этди. У Премьер-лига тарихида бир мавсум давомида энг кўп голли узатма берган футболчига айланиб, 21 та ассист қайд этди.

"Бруну — фантастик сардор, мутлақо фантастик. Албатта, биз унинг жамоада қолишини истаймиз. У бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатди, аммо энг муҳими, етакчи сифатида қанчалик кучли эканини исботлади.

Одамлар унинг майдон ташқарисида қандай ишлаётганини кўришмайди. У, шубҳасиз, катта мақтовга лойиқ", — деди Беррада.

Маълумот учун, Бруну Фернандешнинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!