"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Мата келажакда ҳам жамоада фаолият олиб боришини хоҳлашмоқда
“Манчестер Юнайтед” клуби ҳамон жамоа ярим ҳимоячиси Хуан Мата билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти.
Manchester Eveining News нашри тарқатган хабарга кўра МЮ раҳбарияти испаниялик футболчининг қайсарлигига қарамай у фаолиятини якунлагач айнан “Манчестер Юнайтед” элчиси бўлишини хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Матанинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Аммо, томонлар ҳозирча ушбу шартномани узайтириш бўйича келиша олишмади. Гап шундаки, Мата “қизил иблислар”дан 2 йиллик шартнома таклиф қилишларини сўрамоқда, аммо улар футболчининг 30 ёшдан ошганини инобатга олиб фақатгина 1 йиллик келишув таклиф қилишмоқда.
Маълумот учун, Хуан Мата жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришди.
Фикрлар