"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисининг трансфери устида ишламоқда
"Манчестер Юнайтед" "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменига қизиқиш билдирмоқда.
"Roundtable" хабарига кўра, "қизил иблислар" франциялик футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш учун иш олиб бормоқда.
Манбада айтилишича, "Реал Мадрид" Тчуамени билан хайрлашишга тайёр, аммо бу фақат футболчининг ўзи кетиш истагини билдирган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.
Аввалроқ Тчуамени ва унинг жамоадоши Федерико Вальверде ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
26 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 48 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Маълумот ўрнида, Transfermarkt портали Тчуаменининг бозор қийматини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар