"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан шартномани узайтирмоқчи

"Манчестер Юнайтед"  Маркус Рэшфорд билан шартномасини узайтирмоқчи.

Инглиз клуби 25 ёшли англиялик ҳужумчи билан 2028 йилгача мўлжалланган янги шартнома тузиш борасида шахсий келишувга эришди, дея хабар берди "The Athletic" нашри.

Қайд этилишича, Рэшфорд Англия ва Европа жамоаларидан яхшироқ таклифлар олган, аммо у “қизил иблислар” сафида қолиш учун уларни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Маркуснинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!