“Манчестер Юнайтед” Роналдуга бир фунт ҳам бермайди, футболчи 16 миллион ютқазди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналду билан ўртадаги шартномани бекор қилди. Лекин клуб португалиялик футболчига компенсация тўламайди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Амалдаги шартнома 2023 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши керак эди. Манбалар Роналду битимни бекор қилиш орқали 16 миллион фунтдан қуруқ қолганини таъкидламоқда.
Алоқанинг тамоман узилишига Роналдунинг ўз интервьюсида клуб раҳбарияти ва бош мураббийни кескин танқид қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Футболчининг ўзи айни пайтда Қатардаги жаҳон чемпионатида қатнашмоқда. Португалия терма жамоаси Гана, Жанубий Корея ва Уругвай билан бир гуруҳдан жой олган.
Фикрлар