"Манчестер Юнайтед" Рохога нарх қўйди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жорий ёзги трансферлар даврида аргентиналик ҳимоячи Маркос Рохонинг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар” 30 ёшли футболчини 13,5 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Унинг хизматларига эса “Бока Хуниорс” ва “Эстудиантес” клубларидан қизиқишлар бор.
Мавсумни “Эстудиантес” клуби сафида ижарада ўтказаётган Рохо 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар