"Манчестер Юнайтед" Рохони сотиб юбормоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жорий трансферлар даврида жамоанинг аргентиналик ҳимоячиси Маркос Рохони сотиб юбормоқчи.

Daily Record нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 29 ёшли футболчини 28 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Таъкидлаш керакки, унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Рохо ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида бор йўғи 8та учрашувда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!