"Манчестер Юнайтед" Санчони қўйиб юборишга тайёр эди
"Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчо фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкинлиги борасида бир қатор миш-мишлар чиқди. "Ал-Иттифоқ" унга қизиқиш билдираётганди, лекин бу трансфер амалга ошмади.
"Daily Mail" нашри хабар беришича, англиялик футболчини "қизил иблислар" 50 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди. Аммо "Ал-Иттифоқ" учун бу сумма қимматлик қилди.
Айни пайтга келиб Саудия чемпионатида трансферлар ойнаси ёпилди. Шу билан бирга, Санчонинг МЮда қишгача қолиши ҳам аниқ бўлиб қолмоқда.

Фикрлар