"Манчестер Юнайтед" Смоллингнинг нархини оширди

"Манчестер Юнайтед" универсал ҳимоячиси Крис Смоллинг ёзда "Рома"га трансфери тўлиқ амалга оширилиши мумкин. Айни вақтда 30 ёшли футболчи Римда ижара асосида тўп сурмоқда.

Олдинроқ, римкликлар англиялик ҳимоячининг трансферини ёзда тўлақонли амалга оширишга уриниб кўриши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Express нашри хабарига кўра, манкунианликлар Смоллингни Рим клубига осонлик билан қўйиб юбормочи эмас, шу сабаб унинг трансфер суммасини 12 миллион евродан 17 миллионгача оширган.

Жорий мавсумда А Серияда 18 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол киритишни ҳам уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!