"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси ўзини проффесионал теннисда синаб кўради
"Манчестер Юнайтед", "Атлетико Мадрид" ва Уругвай миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Диего Форлан Монтевидео шаҳрида теннис бўйича ўтказиладиган "Челленжер" турнирида иштирок этади.
Спортчи дунёнинг 101-рақамли ракетка устаси Федерико Коря билан жуфтлик баҳсларида қатнашади. Бу ҳақда испаниялик журналист Гонсало Феррейра ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Турнирнинг ўзи 11 ноябр куни бошланиши режа қилинган. Аксар теннис иҳлосмандлари бу турнирни айнан Форлан учун ҳам томоша қилгани келишни режалаштирмоқда.
Фикрлар