"Манчестер Юнайтед" сўнгги 40 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" АПЛнинг 31-тур қолдирилган учрашувида ҳамшаҳари "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Bleacher Report нашри тарқатган хабарга кўра кечаги ўйиндан сўнг “қизил иблислар”нинг жорий мавсум премьер-лигада ўтказиб юборган голлари сони 50тага етди. Эътиборлиси, бу МЮнинг сўнгги 40 йилдаги энг ёмон натижаси бўлди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед”нинг бунгача энг ёмон натижаси 1978/79 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда манкуанликлар ўз дарвозаларидан нақд 63та тўп ўтказиб юборишган. Аммо, у даврда Англия чемпионатида бир мавсумда ҳозиргидек 38та эмас, балки 42та ўйин ўтказилар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!