“Манчестер Юнайтед” сотиладиган 12 футболчининг нархини эълон қилди
“Манчестер Юнайтед” таркибида катта тозалаш бўлади. Бош мураббий Эрик тен Хаг 12 нафар футболчи билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Клуб раҳбарияти ёзги трансферлар учун нидерландиялик мураббийга 120 миллион фунт ажратади. Қўшимча маблағ топиш мақсадида ортиқча ўйинчиларни трансферга қўйишга қарор қилинди.
Daily Mail нашрининг таъкидлашича, ўйинчиларни сотиб юбориш орқали манчестерликлар ғазнага яна 100 миллион евро атрофида маблағ қўшади. Табиийки, бир неча ой давомида уларнинг барчасидан қутилиш имконсиз. Шундай бўлса-да, таркиб анча бўшаши кутиляпти.
Демак, трансферга қўйилган футболчиларнинг нархи қуйидагича кўриниш олди:
Жейдон Санчо - 40 миллион;
Ҳарри Магуайр - 40 миллион;
Скотт МакТоминей - 40 миллион;
Антони Марсьяль - 25 миллион;
Дин Хендерсон - 20 миллион;
Донни ван де Бек - 20 миллион;
Фред - 20 миллион;
Энтони Эланга - 20 миллион;
Ганнибал Межбри - 13 миллион;
Алекс Теллес - 10 миллион;
Брэндон Уильямс - 5 миллион;
Эрик Байи - 2 миллион.
Фикрлар