"Манчестер Юнайтед" Сульшер талабларидан норози бўлди
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшер томонидан қўйилган айрим талабларни мақбул деб топмади.
"Sky Sports" хабарига кўра, норвегиялик мураббий жорий мавсумда иши муваффақиятли кечган тақдирда жамоа бош мураббийи сифатида кейинги мавсумда ҳам қолиш имкониятини сўраган. Бироқ, клуб раҳбарлари бу шартга рози бўлмаган ва шартнома фақат 2026 йил ёзигача мўлжалланишини очиқ билдирган.
Шунингдек, МЮда Сульшернинг тайинланиши 2021 йилда ишдан бўшатилган мураббийни қайта олиб келиш сифатида баҳоланиб, ортга қадам сифатида қабул қилиниши мумкинлиги таъкидланган. Клуб раҳбарлари эса жамоа олдинга интилмоқда, деган қараш шаклланишини истамоқда.
Якунда "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти суҳбат жараёнида кучлироқ таассурот қолдирган Майкл Кэррикни бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилди.



Фикрлар