«Манчестер Юнайтед» суперҳужумчи сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманни харид қилмоқчи. Бу ҳақда "Todofichajes" хабар тарқатди. Каталонияликлар француз билан хайрлашишга қарши эмас.
Transfermarkt портали 30 ёшли футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Антуаннинг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ, Гризманнга "Атлетико", "Ювентус" ва "Челси" клубилари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Ўтган мавсумда ҳужумчи 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ҳамда 8та голга ассистентлик қилган.
"МЮ" Гризманни "Интер"га йўл олиши кутилаётган Антонио Марсьял ўрнига олиб келмоқчи.
Фикрлар