“Манчестер Юнайтед” тарихида энг ёш дебют қилган футболчи вафот этди
“Манчестер Юнайтед” расмий сайти клуб тарихида ўзига яраша из қолдирган собиқ дарвозабон Дэвид Гаскелл 85 ёшида фавот этганини эълон қилди.
- Дэвид Гаскелл ўзида спортчи сифатида жуда катта мерос қолдирди. У эзгулик, ишга садоқат ва камтаринлик бўйича ҳаммага намуна эди. Гаскеллни ким таниган бўлса, уни қалблардаги илиқлик билан эслайди, - дейилади клуб баёнотида.
Дэвид Гаскелл “Манчестер Юнайтед” тарихида дебют қилган энг ёш футболчи ҳисобланади. 1956 йилнинг октябрида “Манчестер Юнайтед” Англи Суперкубоги учун “Манчестер Сити” билан куч синашган баҳс Дэфид фаолиятидаги илк учрашув ҳисобланади.
Ўшанда “Юнайтед”нинг асосий голкипери Рэй Вуд жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмайди. Мураббийлар штаби дарвозани 16 ёшу 19 кунлик бўлган захира посбони Дэвид Гаскеллга топширади. Ёш дарвозабон учрашувда рақиб футболчилари гол уришига имкон бермайди.
Кейинчалик Гаскелл “Манчестер Юнайтед”дан ташқари “Уиган Атлетик” ва “Рексем” жамоалари дарвозасини ҳам қўриқлайди. Клублар миқёсида жами 226 та учрашув ўтказиб, 330 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар