"Манчестер Юнайтед" Тен Хаг билан шартномани узайтирмоқчи
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан шартномани узайтирмоқчи.
"90min"нинг маълум бўлишича, "қизил иблислар" бош директори Ричард Арнольд ва клуб спорт директори Жон Мурто нидерландиялик мутахассиснинг ишидан мамнун.
2022 йилнинг ёзидан бери "Манчестер Юнайтед"ни Тен Хаг бошқармоқда. 53 ёшли мутахассиснинг инглиз гранди билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар АПЛ 6-туридан сўнг 9 очко жамғарган ҳодла 9-поғонада бормоқда.
Фикрлар