“Манчестер Юнайтед” тўрт дақиқада иккита гол ўтказганидан кейин қиммат ҳимоячи оладиган бўлди

“Манчестер Юнайтед” ҳимояси етакчи ўйинчиларнинг сафдан чиқиши оқибатида анча заифлашиб қолди.

Эрик тен Хаг жароҳат олган Люк Шоу ва Рафаэль Вараннинг ўрнига бошқа ҳимоячи олмасдан вазиятдан чиқиб кета олмайди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, манчестерликлар “Челси”нинг қимматбаҳо ҳимоячиси Марк Кукурельяни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Манчестер Юнайтед” испаниялик футболчини ижарага олиб, чап қанот мудофаасини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

“Челси” Кукурелья учун “Брайтон”га 63,5 миллион евро тўлаган эди. 25 ёшли ўйинчи “аристократлар” билан 2028 йилгача шартнома имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!