"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" сардорини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда
"Манчестер Юнайтед" таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. "Қизил иблислар"нинг навбатдаги трансфер мақсади "Тоттенхэм" сардори Кристиан Ромеро бўлиб турибди.
Журналист Гастон Эдулнинг маълум қилишича, манчестерликлар 28 ёшли марказий ҳимоячи учун расмий таклиф тайёрламоқда.
Transfermarkt портали аргентиналик футболчининг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳолаган.
Айни вақтда Ромеро Аргентина терма жамоаси йиғинида бўлиб, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумот ўрнида, "Манчестер Юнайтед" келаси мавсумда Англия шарафини Чемпионлар лигасида ҳимоя қилади.

Фикрлар