"Манчестер Юнайтед" Туанзебе билан шартномани узайтирди

Конголик ҳимоячи Аксель Туанзебе “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Манкуанликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 21 ёшли футболчи клуб билан 2022 йилга қадар шартномасини узайтирган.

Маълумот учун, Аксель Туанзебе ўтган мавсумни “Астон Вилла” сафида ижарада ўтказган эди. У якунланган мавсум Чемпионшипда жами 28та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!