“Манчестер Юнайтед” уч юлдузни кўзлаяпти

  • 29 августа, 2023, 19:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Люк Шоу ўрнини номдор футболчилар билан тўлдиришга қарор қилди.

Tecno

Эрик тен Хаг клуб раҳбариятга чап қанот ҳимоясини мустаҳкамлаш учун уч нафардан номзод кўрсатилган рўйхатни берди.

Унга кўра, манчестерликлар ёзги трансфер бозори ёпилгунига қадар “Тоттенхэм”дан Серхио Регилон , “Челси”дан Марк Кукурелья ва “Барселона”дан Маркос Алонсони олишга уриниб кўради.

Клуб мутасаддилари уларнинг айримлари билан музокарани бошлаб юборди. Учала клуб ҳам номи кўрсатилган ўйинчилар билан хайрлашишга қарши эмас.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию