“Манчестер Юнайтед” учта ҳужумкор футболчини сотиб юборади

  • 13 май, 2024, 08:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти уч нафар ҳужумкор футболчидан воз кечадиган бўлди.

Tecno

Клуб Мэйсон Гринвуд, Жейдон Санчо ва Антони билан алоқаларни буткул узишга тайёр. Ҳозирча, бу футболчилардан фақатгина Антони жамоа сафида. Гринвуд “Хетафе”га, Санчо “Боруссия Дортмунд”га ижарага жўнатилган.

Манчестерликлар юқори мақсадлар учун курашадиган янги лойиҳани амалга оширмоқчи. Шу сабабли таркиб тозаланиши керак.

Гринвуд ва Санчога харидорлар кўп. Бироқ 95 миллион еврога трансфер қилинган Антонига янги жамоа топиш қийин бўлади. Қолаверса, ҳали бирорта клуб бразилиялик футболчига қизиқиш билдиргани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!