“Манчестер Юнайтед” умуман кутилмаган бош мураббийни тайинламоқчи
Нидерландиялик мураббий Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед” ўйинида етарли даражада ўзгариш қила олмади.
Манчестерликлар чемпионликка даъвогарлик қилолмаяпти, Криштиану Роналду ва жамоа Ҳарри Магуайр атрофидаги масалалар жамоада ички муҳит ҳамон қалтис эканидан далолат бермоқда.
Клуб раҳбарияти янги мураббий қидираётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Fichajes нашрининг маълум қилишича, жамоани аргентиналик мутахассис Диего Симеоне қабул қилиб олиши мумкин. 52 ёшли мураббий “Манчестер Юнайтед”ни бошқариш учун ҳозирги клуби “Атлетико”ни тарк этишга тайёр экани айтилмоқда.
Манчестерликлар янги бош мураббийга жамоани ёзда топшириши кутиляпти. “Атлетико”ни 2011 йилдан бери бошқараётган Симеоне ҳам шартномаси якунланишига яна бир мавсум қолишига қарамай, муҳитни ўзгартиришни режалаштирган.
Фикрлар