“Манчестер Юнайтед” клуби ҳамон ўзига спорт директори қидиришни давом эттирмоқда.

AS нашрининг ёзишича, “қизил иблислар” бу борада “Атлетико” Мадрид спорт директори Андреа Бертанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлашган.

Таъкидлаш керакки, Берта “матрасчилар” сафида ушбу лавозимда 2012 йилдан буён ишлаб келмоқда. У клубнинг трансфер сиёсатини олиб борадиган асосий инсонлардан бири ҳисобланади.

Андреа Берта 2019 йил Globe Soccer Awards талқинига кўра, дунёнинг энг яхши спорт директори, деб топилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)