"Манчестер Юнайтед" устози АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи бўлди

Тен Хаг Англия премер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Манчестер Юнайтед" бошқарувчиси Эрик тен Хаг премер-лиганинг февраль ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. "Қизил иблислар" ўтган ой лигада тўртта ўйин ўтказди. Уларда жамоа битта дуранг билан учта ғалабани тантана қилди. "Ливерпуль"дан 0:7 ҳисобида сенсацион мағлубият эса март ойида бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар ҳозирда АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Тен Хаг шогирдлари пешқадам "Арсенал"дан 14 очкога ортда қолмоқда.

zxvc

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!