«Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» 20 ёшли ҳужумчини сотиб олиши мумкин
«Ньюкасл»га тегишли бўлган ёш вингер Базуман Туре атрофида Англия премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиши кучаймоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур Caught Offside нашрига таяниб хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 20 ёшли Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси Лондоннинг «Арсенал» клуби, шунингдек «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳэм» ва «Астон Вилла» скаутлари диққат марказида турибди.
Ёш вингернинг эҳтимолий трансфер нархи 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Базуман Туренинг «Ньюкасл» («сорокалар») билан амалдаги шартномаси 2031 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсум Англия чемпионати доирасида Туре тўртта учрашувда майдонга тушиб, бир бор гол урishga муваффақ бўлди.

Фикрлар