“Манчестер Юнайтед” ходимларга таҳдид қиляпти

  • 22 февраль, 07:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ходимларини ишдан бўшатиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда нуфузли  The Telegraph нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, мутасаддилар ижтимоий тармоқларда клубдаги ишлар ва унинг хўжайинлари ҳақида салбий маънодаги маълумотларнинг тарқатилишидан норози бўлгани учун шундай йўл тутмоқда.

“Манчестер Юнайтед” бош директори Омар Беррада барча ходимларга 580 та сўздан иборат эректрон мактуб юборди.

- Клуб ҳақида ундан ташқарида турли хабарларни тарқатадиган ҳар қандай шахс махфийлик бўйича ўз мажбуриятларини бузган ҳисобланади. Биз шуни аниқ қилиб уқтирамизки, бу ҳолат қўпол қоида бузилишидир.  

Клуб ва унинг ходимларини ҳимоялаш учун қўшимча чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Улар келажакда клуб конфиденциаллиги бузилишининг олдини олишда ва айбдорларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади, - дейилади хабарда.

Аввалроқ, клубнинг янги  раҳбарияти таомланиш ва концелярия маҳсулотлари ишлатилишида тежамкорлик қоидаларини киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!